Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари 1953 йили Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбидаги Панжоб вилоятида таваллуд топган. Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий илк диний таълимни падари бузруквори ҳамда акасидан олган. Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган, Ҳадисга доир илмни «Жомиа реҳмания жаҳания мандий» тасаввуф мактабида, Мўлтондаги «Жомиа улумия» мадрасаларида ўрганган, ҳазрати Ҳожи Ғулом Ҳабибнинг ҳузурида илм олган. 1967–71 йиллари Панжоб дорилфунунини тамомлаган, 1976 йили муҳандислик ихтисослигида ҳам таҳсил олиб, Покистоннинг нуфузли саноат корхоналарида ҳам ишлаган. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари тасаввуф пешволаридан бўлиб, етмишдан ортиқ мамлакатларда набавий суннатни татбиқ қилиш борасида илмий-маърифий фаолият олиб борган, кўплаб асарлари чоп этилган. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нашбандий ҳазратлари ҳозирда Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги «Ал-Фақир» номли маъҳаднинг ректори лавозимида хизмат қилиб келмоқда.