Шайх Алижон қори

Шайх Алижон қори Ҳайдаров Алижон қори Файзуллоҳ ўғли 1976 йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, 1994–1998 йилларда Мисрдаги Азҳар дорилфунунининг тайёрлов бўлимини, 1998–2001 йиллари эса бошланғич бўлимини тамомлаган. 2001–2007 йилларда ушбу дорилфунуннинг шариат ва қонун куллиётида, 2007–2012 йиллари эса шайх Аҳмад Ийсо Маъсоровий номидаги Улумул Қуръон ва қироат дорилфунунида таҳсил олган. Шайх Алижон қори мусулмон диёрларидаги машҳур қироат шайхларидан ижозалар олган бўлиб, Қуръони Каримнинг ўнта қироати соҳиби ҳисобланади. 2021 йилда шайх Алижон қорига «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори» унвони берилди. Ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири лавозимида хизмат қилиб келмоқда.