Устоз Салоҳиддин домла Шарипов 1961 йилда Тошкент вилоятининг Бўка туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлаб 1979 йил Бухородаги «Мир Араб» мадрасасига ўқишга кирди. Мадрасани 1983 йилда тугатгач Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом олий маъҳадига ўқишга қабул қилинади. Таҳсилни 1987 йили якунлаб, «Мир Араб» мадрасасида мударрис бўлиб ишлай бошлайди. 1990–93 йилларда мадраса мудири лавозимида фаолият юритди. 1993–96 йилларда Тошкент ислом олий маъҳадида таълим бўлими мудири ва мударрис лавозимида ишлади. 1996 йилдан ҳозиргача Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Али» жоме масжидида имом-хатиб бўлиб, мўмин-мусулмонларга хизмат қилиб келмоқда.