Саййид Раҳматуллоҳ домла Термизий 1975 йили Сурхондарё вилояти Музработ туманида таваллуд топган. 1992–1995 йилларда Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» ўрта махсус ислом билим юртида, 1995–1999 йиллари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олди. 2002–2015 йиллар оралиғида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг дарс ҳалқаларида илм олиб, ижозалар олди. Саййид Раҳматуллоҳ домла Термизий меҳнат фаолияти мобайнида Тошкент шаҳаридаги кўплаб масжидларда, жумладан, 1995–1997 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги «Оқ тунукали» жоме масжидида имом-хатиб, 1997–1999 йилларда Юнусобод туманидаги «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, 1999–2003 йилларда Юнусобод туманидаги «Юнусобод Оқтепа» жоме масжидида имом-хатиб, 2003–2014 йиллар мобайнида Шайхонтоҳур туманидаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжидида имом-хатиб, 2014 йилда «Минор» жоме масжиди имом-хатиби, бир йилдан сўнг Юнусобод тумани бош имоми ва «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби лавозимларида самарали фаолият юритди. 2021–2022 йилларда Тошкент шаҳри бош имоми ва «Минор» жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлади. 2023 йилдан шу кунга қадар «Минор» жоме масжиди имом-хатиби лавозимида фаолият юритиб келмоқда.