Муҳаммад Раҳим домла 1983 йили Фарғона вилояти Учкўприк туманида таваллуд топган. 2002–2006 йилларда Андижон вилоятидаги «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юртида ўқиган, 2009–2015 йиллар мобайнида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг дарс ҳалқаларида ўқиб, бир қанча илмлардан ижозалар олган. 2018–2021 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг сиртқи бўлимида ўқиган. Муҳаммад Раҳим домла Тошкент шаҳридаги «Сирож Солиҳ» жоме масжидида муаззин, «Чимир ота» жоме масжидида имом–ноиби, «Абу Ҳурайра» ва «Исломобод» жоме масжидларида имом-хатиб вазифаларида ишлаган. Ҳозирда Шайхонтоҳур туманидаги «Доруссалом» жоме масжидида имом-хатиб лавозимида хизмат қилиб келмоқда.