Муҳаммад‏ ‏Амин‏ ‏Муҳаммад‏ ‏Юсуф

Устоз Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф 1954 йил 17 май куни Андижон вилояти Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғида дунёга келди. У илк диний таълимни акаси Муҳаммад Содиқ ҳазратлари билан биргаликда отаси Муҳаммад Юсуф домладан олди. 1961–71 йилларда Булоқбошидаги 6-сонли мактабни тамомлайди ва 1973 йилда Бухородаги «Мир Араб» мадрасасига қабул қилинади. 1977–79 йилларда ҳарбий хизматни ўтаганидан сўнг Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадига ўқишга киради. Таҳсилни 1983 йилда тамомлаб, 1988 йилгача Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг фатво бўлимида ишлайди. 1988–93 йилларда «Совет Шарқи мусулмонлари» журналида ва Диний идора қошидаги «Мовароуннаҳр» нашриётида бўлим мудири ва мудир лавозимида фаолият юритган.