Эркин Малик

Ёзувчи Эркин Малик 1941 йилда Тошкент вилояти Янгийўл туманида таваллуд топган. Тошкент Давлат педагогика институтида таълим олган. Меҳнат фаолиятини даврий матбуотда бошлаб, кўплаб газета ва журналларда ишлаган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Халқ маорифи аълочиси, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикасининг биринчи даражали фахрийси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг аъзоси. Ёзувчининг ўттизга яқин ҳикоя, қисса, роман ва хотира китоблари чоп этилган. Ёзувчи Эркин Малик ҳозирда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётида фаолият кўрсатиб келмоқда.