Баҳодир қори Эргаш ўғли 1977 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топган. 1998 йили Наманган шаҳридаги «Мулла Қирғиз» мадрасасини тамомлаган, 2008–2015 йилларда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг дарс ҳалқаларида таҳсил олган. 2020 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом олий маъҳадини тамомлаган. Наманган шаҳридаги «Баҳоуддин Нақшбанд» масжидида, Тошкент вилоятидаги «Анас ибн Молик» ҳамда «Фатҳ» жоме масжидларида имом-хатиб, «Аммор ибн Ёсир» жоме масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган. Ҳозирда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида имом ноиби вазифасида хизмат қилиб келмоқда.