Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Ҳасанхон қори Яҳёхон ўғли 1981 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган. Илк диний таълимни отаси Яҳёхон домладан ўрганиб,13 ёшида Қуръони Каримни тўла ёд олган. 2008–2012 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. 2008–2015 йиллар давомида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан таълим олиб, бир неча илмлардан ижоза олган. 2013–2016 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институтида ҳамда 2018–2020 йилларда Халқаро Ислом академиясининг «Қуръоншунослик» мутахассислиги бўйича магистратура босқичида ўқиди. Ҳасанхон қори меҳнат фаолияти мобайнида: 2012–2014 йилларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Тўхтабой» жоме масжиди имом ноиби, 2016–2019 йилларда Яшнобод тумани «Ислом ота» жоме масжиди имом ноиби, 2019 йили Олмазор тумани «Аҳмаджон қори» жоме масжиди имом ноиби, 2020–2023 йилларда Чилонзор тумани «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, 2021 йили Халқаро Ислом академияси «Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик» йўналиши бўйича стажёр-тадқиқотчи, 2022 йилдан Халқаро Ислом академияси «Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик» йўналиши бўйича докторант, 2023 йилдан Юнусобод тумани «Ҳасанбой» жоме масжиди имом ноиби бўлиб хизмат қилиб келмоқда.