Ҳасан Қодиров

Ҳасанжон домла 1976 йили Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. 1993–1997 йиллари Самарқанд вилояти «Хўжа Аҳрор Валий» ўрта махсус ислом билим юртида, 1998-2002 йиллари эса Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом олий маъҳадида таълим олган. 2002-2015 йиллар мобайнида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларида дарс ўқиб, бир неча ижозалар олган. Ҳасанжон домла меҳнат фаолияти давомида: Самарқанд вилоятидаги «Хўжа Абди Берун», Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги «Сирож Солиҳ» ҳамда Юнусобод туманидаги «Юнусобод» жоме масжидларида имом ноиби, Мирзо Улуғбек туманидаги «Мулла Холмирза ота» жоме масжидида имом-хатиб, 2005–2015 йиллари эса Тошкент шаҳар «Кўкалдош» ўрта махсус Ислом билим юртида мударрис вазифаларида ишлаган. 2015 йилдан буён Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида мударрис ҳамда 2017 йилдан «Сирож Солиҳ» жоме масжидида имом-хатиб вазифаларида хизмат қилиб келмоқда.