Аҳмад Муҳаммад Турсун

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йили Наманган Давлат университетини тамомлаган. 1967 йилдан буён матбуотда иш юритиб, «Наманган ҳақиқати» вилоят газетасида катта мухбир вазифасида, шунингдек, «Наманган атласи», «Ирфон», «Таржимон», «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталарида бош муҳаррир сифатида фаолият олиб борган.

1991–1993 йиллари Диний идора қошидаги «Мовароуннаҳр» нашриётида ишлаган. 2003–2010 йилларда «Ҳидоят» журналида бўлим муҳаррири бўлган. 2010 йилдан то умрининг охиригача фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасида муҳаррир вазифасида хизмат қилган.

Устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун элликка яқин бадиий, илмий-маърифий, публицистик китобларнинг муаллифидир. Устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун 2021 йил 18 май куни вафот этиб, Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» қабристонига дафн этилган.