Абдулманнон Абдуллоҳ

Абдулманнон домла Абдуллоҳ 1975 йили Андижон вилоятида таваллуд топган. 1994–1998 йилларда Саййид Муҳйиддин Маҳдум ўрта маҳсус ислом билим юртида таҳсил олиб, 1998–2001 йиллар мобайнида мазкур билим юртида мударрис бўлиб ишлаган. 2003–2015 йиллари фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг дарс ҳалқаларида таълим олиб, бир неча ижозалар олган. 2005–2008 йиллар мобайнида Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳридаги «Дорул Улум» илм даргоҳида таҳсил олган. 2015–2021 йилларда «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзоси ва «Ҳилол Нашр» нашриёт-матбааси муҳаррири сифатида самарали фаолият олиб борган. 2021 йилдан ҳозирги кунгача «Ассоодиқ» масъулияти чекланган жамияти тренинг менежери (малака ошириш бўйича бизнес тренер) ҳамда «Ассоодиқ Нашр» масъулияти чекланган жамияти бош муҳаррири сифатида хизмат қилиб келмоқда.