Шайтанатнинг жин кўчалари
- Муаллиф: Тоҳир Малик
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2017 й.
- Ҳажми: : 466 бет.
- ISBN: :
- Сотилган: : 12898 та
6000 сўм
«Шайтанатнинг жин кўчалари» китоби электрон нашри. Азиз фарзандларимизга «Қозонга яқин юрсанг - қораси юқади, ёмонга яқин юрсанг - ёмонлиги юқади», деб тарбия бериб, уларнинг ёмонлар таъсирига тушиб қолишидан асраймиз. Аммо, афсуски, «Асраган кўзга чўп тушади», деганларидек, айрим оилаларнинг суюкли фарзандлари тўғри йўлдан чекиниб, жиноят оламининг аянчли кўчасига кириб қолади. Биз «қора қозон»га ўхшатаётган жиноят олами ёшлар кўзига жилваланиб кўринади. Ташна одамни саҳро сароби ўзига тортгандек тортаверади. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик жиноят оламини «Шайтанат» шайтонлар етовидаги олам деб атаган. Сиз, азизлар бу асарни ўқигандирсиз. Ёзувчи бу мавзуни давом эттириб, «Шайтанат»нинг турфа олами» рукнида яна бир неча асарлар ёзди. Шулардан иккитаси жамланиб, унга изох, сифатида сўз боши ёзилиб, фарзандларни тўғри тарбия этишда, ўша «қopa қозон»дан эҳтиёт қилишда ёрдами тегармикан, деган хайрли ниятда бу китобга тартиб берилди.
- ШАЙТАНАТНИНГ ЖИН КЎЧАЛАРИ
- Шайтонлар бошқарувчи олам.
- «Қонундаги ўғрилар» кимлар?
- Монголнинг шогирдлари
- «Қopa кардинал»
- «Ўлим учбурчаги» .
- МУРДАЛАР ГАПИРМАЙДИЛАР (қисса)
- ЭНГ КИЧИК ЖИНОЯТ (қисса)
- Муаллифдан