
Маснавийи маънавий. 4-китоб, 20-жуз
- Муаллиф: Рустамжон Раҳматуллоҳ
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2023 й.
- Ҳажми: : 296 бет.
- ISBN: :
- Сотилган: : 148 та
9000 сўм
«Маснавийи маънавий» туркумининг 4-китоб, 20-жузининг электрон нашри.
Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларнинг моҳияти ва келиб чиқиш сабабларини англашда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йилдаги 6674-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
- «Маснавийи маънавий»нинг тўртинчи дафтарига муқаддима
- Дебоча
- Миршабдан қочиб, бегона боққа кириб ўз маъшуқасини учратиб, миршаб ҳаққига «Асо ан такраҳу шайъан ва ҳува хайрун лакум» деб дуо қилгувчи ошиқ ҳикоясининг охири, достоннинг хулосаси
- Ҳар доим золимлар, тошбағир ва эътиқодсиз бадкорларни дуо қилгувчи воизнинг ҳикояси, достоннинг хулосаси
- Ийсо алайҳиссаломдан «Дунёда машаққатнинг энг оғири нима?» деб сўраганлар, достоннинг хулосаси
- Ошиқ хиёнатга қасд қилгани ва маъшуқ унга қараб бонг ургани
- Хотинининг бегона эркак билан хилват қилган сўфи қиссаси
- «Инна кайдакунна азим» оятининг мазмунига мувофиқ, хотин ошиғига ўзининг кийимларини кийгизиб, сохтакорлик билан баҳона қилгани
- Сўфининг хотини, унинг мақсади молу дунё эмас, балки поклик ва ҳижоб экан, деди. Сўфи эса хотиннинг бу сўзига сирли равишда жавоб бергани
- Ҳақ таолони самиъ, басир ва олим демоқликдан мақсад нима
- Дунё мисоли гўлаххона ва тақво мисоли ҳаммом кабидир
- Атторлар растасидан ўтаётиб мушк-анбар ҳидидан кўнгли беҳузур бўлиб, ҳушидан кетиб йиқилган кўнчининг қиссаси
- Кўнчининг оғаси тезак ҳиди билан уни даволагани
- Ул ошиқ қилган гуноҳи учун макр ва сохтакорлик юзасидан узр сўрагани ва маъшуқи буни сезгани
- Маъшуқ ошиқни сохтакорлик билан сўраган узрини рад қилиб, уни юзига солгани
- Бир мусавий қавмининг кофирларидан бири Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳазратларига: «Агар Ҳақ таолони ҳофизлигига шубҳанг бўлмаса, ушбу қасрнинг тепасидан ўзингни ташлагинчи», — дегани ва Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳазратларининг унга жавоблари
- Масжиди Ақсо ва Харруб қиссаси. Довуд алайҳиссаломнинг Сулаймон алайҳиссаломдан олдин масжид биносини бунёд қилишни қасд қилганлари
- «Иннамал-мўминуна ихватун», «Вал-уламоу ка нафсин воҳидатин», хусусан, Довуд ва Сулаймон алайҳиссалом ва барча анбиё алайҳиссаломлардан биронтасига мункир бўлсанг, бошқа ҳеч бир анбиёга иймонинг дуруст бўлмайди. Бунинг аломати иттиҳоддирки, мингларча уйдан биронтасини бузсанг, барча уйларни бузган бўласан. «Ло нуфарриқ байна аҳадим-минҳум», «Вал-оқилу якфийҳил-ишорату»нинг шарҳи
- «Масжидул-Ақсо» қиссасининг сўнги
- Усмон розияллоҳу анҳунинг халифаликларини ибтидоси ва ул зотнинг хутбалари қиссаси ва қавлда қавволнинг насиҳатидан феълда фаълнинг насиҳатини беҳроқлиги баёни, достоннинг хулосаси
- Ҳукамолар одамзодни олами асғар, илоҳий ҳукамолар эса одамийни олами акбар дейдилар. Чунки ул ҳукамоларнинг илми одамнинг сурати билан чегараланади ва бу ҳукамоларнинг илми одамийнинг ҳақиқатининг ҳақиқатига етган бўлади
- «Менинг умматим Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси кабидир, ким уни маҳкам ушласа, нажот топади, ким ундан ажралса, ғарқ бўлади» деган ҳадиси муборакнинг тафсири
- Билқис, Сабаъ шаҳридан Сулаймон алайҳиссаломга ҳадя юборгани қиссаси
- Шайх Абдулло Мағрибий (қаддасаллоҳу сирраҳу)нинг нурлари ва кароматлари, ҳикоянинг хулосаси
- Сулаймон алайҳиссалом Билқис элчиларини келтирган ҳадялари билан Билқис томонга қайтарганлари ва Билқисни офтобпарастликни тарк этиб иймонга келишини даъват қилганлари
- Тарозусининг тошлари, бошни ювадиган лойнинг кесакчаларидан қилинган баққол, тарозусида шакар ўлчаётганда тошларидан пинҳона ўғирлаган лойхўр (кесакхўр) муштарийнинг қиссаси
- Сулаймон алайҳиссалом ул элчиларга тасалли бериб, улардан ваҳшат ва хайбатни ҳамда дилларига етказилган озорни даф қилиб, ҳадяни қабул қилмаганлари сабабини баён қилганлари
- Китоб маълумотлари