Маснавийи маънавий. 3-китоб, 19-жуз

  • Муаллиф: Рустамжон Раҳматуллоҳ
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: : 272 бет.
  • ISBN: :
  • Сотилган: : 121 та

8000 сўм

«Маснавийи маънавий» туркумининг 3-китоб, 19-жузининг электрон нашри. Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларнинг моҳияти ва келиб чиқиш сабабларини англашда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йилдаги 6674-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
  • Тамсил
  • Мўминнинг балони яхшилик ва ёмонлик томонига воқиф бўлганидан сўнг, собир бўлиши ҳақидаги зарбулмасал
  • Бонунинг нўхатга узр айтгани ва нўхатни қайнатилишидаги ҳикматлар
  • Кечаси масжидда тунамоқчи бўлган меҳмон қиссасининг давоми ва унинг сидқ ва саботи
  • Калтафаҳм ва бадхоҳларнинг хаёлларини зикри
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қуръоннинг зоҳирий ва ботиний маънолари бор. Ботиний маънолари эса етти қаватдир», — деган хабарларининг шарҳи
  • Анбиё ва авлиёларнинг тоғларда ва ғорларда хилват қилишлари ўзларини пинҳон тутиш ёки халқдан қўрқув ваҳмидан ҳам эмас, балки халқнинг иршоди ва имкони борича уларни дунёдан узилишга қизиқтиришнинг баёни
  • Авлиёнинг ва унинг каломининг суратини Мусо алайҳиссаломнинг асосига ва Ийсо алайҳиссаломнинг афсунининг суратига ташбеҳ қилиниши
  • «Эй тоғлар ва эй паррандалар, сиз ҳам Довуд алайҳиссаломнинг хонишига жўр бўлинг», — деган оятининг тафсири
  • Ўз фаҳмини қосирлиги туфайли «Маснавий»ни таъна қилгувчиларга жавоб
  • Тойчоқ онаси билан сув ичаётганида, отбоқарларнинг фарёдидан хуркигани ҳақидаги зарбулмасал
  • Меҳмонкуш масжидининг меҳмони қиссасининг охири
  • «Уларнинг устига отлиқ ва пиёда аскарларинг билан бостириб боргин» оятининг тафсири
  • Ярим кечада тилсимнинг ҳайқириғи масжид меҳмонининг қулоғига етиб боргани
  • Ул ошиқнинг садри жаҳон билан мулоқоти
  • Ҳар бир унсур инсон таркибида қамалган ўз жинсини жазб қилиши
  • Жоннинг ҳам арвоҳ олами томонидан тортилиши ва у ўзини қароргоҳига майл қилиши. Руҳ лочини ўз оёғига кишан бўлиб турган жисмининг жузвларидан қутулиши
  • Кишининг азмини ботил қилиниши ва синдирилишининг сабаби — уни устидан ҳукмрон молик ва қоҳир борлигидан хабардор қилиш. Унинг баъзан азму қарорини раво бўлиши эса, азму қарорини тама қилиб туриши ва яна азмини синдирилиши танбеҳ устига танбеҳ қилинишидир
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асирларга табассум билан қараб: «Қўл-оёғида кишан ва бўйинда ғул билан жаннатга судраб кетилаётган қавмдан таажжубдаман», — дедилар
  • «Агар зафар тиласангиз, мана сиз учун зафар келди» оятининг тафсири
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳудайбиядан бемурод қайтганларининг асрори. Ҳақ таоло ўша бандликни «Фатҳ» деб номлади. Худди мушкни зоҳирда синдириш бўлса, маънода эса уни мукаммалроқ қилиш кабидир
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Мени Юнус ибн Маттодан устун қўйманглар», — деган муборак ҳадисларининг шарҳи
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг таъна ва истеҳзоларидан огоҳ бўлганлари
  • Тоғийнинг (ҳаддан ошган золимнинг) қаҳри уни нақ қаҳрга учраганлиги ва ғолиблиги айни асирлигини ўзи эканлигини баёни
  • Маъшуқ ошиқни ошиқ сезмаган жиҳатдан ва уни хаёлига келмаган томондан ўзига жазб қилиши
  • Пашша шамол дастидан Сулаймон алайҳиссаломдан шафқат сўрагани борасида достоннинг хулосаси
  • Сулаймон алайҳиссалом зулм кўрган пашшага, рақиб (душман) билан ҳукм девонига бирга келишини амр қилганлари
  • Маъшуқ ошиқнинг ўзига келиши учун мулозамат кўрсатгани
  • Беҳуш ётган ошиқ ҳушига келиб, маъшуққа юзланиб сано айтиб шукр қилгани
  • Жуда узоқ ҳижронга ва кўп имтиҳонга учраган ошиқнинг ҳикояси
  • Ошиқ ўз маъшуқини топиши. «Излагувчи — топгувчи» деган ҳақиқатнинг баёни ва «Фаман яъмал мисқола зарратин хайран яраҳ»
  • Китоб маълумотлари