
Маснавийи маънавий. 3-китоб, 18-жуз
- Муаллиф: Рустамжон Раҳматуллоҳ
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2023 й.
- Ҳажми: : 256 бет.
- ISBN: :
- Сотилган: : 116 та
8000 сўм
«Маснавийи маънавий» туркумининг 3-китоб, 18-жузининг электрон нашри.
Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларнинг моҳияти ва келиб чиқиш сабабларини англашда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йилдаги 6674-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
- Билол розияллоҳу анҳунинг ўлимни шодлик билан қарши олганлари
- Жисм ўлим билан вайрон бўлишининг ҳикмати
- Дунёнинг зоҳиран кенглиги ва маънода торлиги. Уйқуда ушбу торликдан қутулишнинг баёни
- Барча ғам, ташвиш, ғафлат ва қоронғилик кишининг танидан бўлиб, унинг сифлий (қуйи оламга) ва аразий (ер жинсига мансуб) эканлигининг баёни
- Насснинг қиёсга ташбеҳи
- Шайх тилидан ҳикматлар файзи ёғилиб турганда, мурид ва сомиъларнинг одоблари
- Кишининг зиёни ва зарари бировга душманлиги туфайли бўлса, ундан қочиб қутилиш ёки унга тенг келишнинг иложи йўқлиги ҳақида
- Нарсаларни мисол ва тақлид йўли билан ҳамда моҳиятини ҳақиқати билан билмоқлик ўртасидаги фарқ
- Бир ҳукм (хабар)ни ўзида ҳам нафий, ҳам исботни нисбат юзасидан жам қилмоқлик
- Дарвешнинг фаноси ва бақосининг масаласи
- Садри жаҳон вакилининг туҳмат боис ўз жонидан қўрқиб, Бухородан қочгани ва унинг ишқи яна орқасига қайтишга ундагани ҳақида қисса. Чунки ошиқлар учун жон арзимас нарсадир
- Руҳул-қудуснинг Биби Марямга: «Мен Ҳақнинг элчисиман, ошуфтаҳол бўлиб мендан қочма, бу илоҳий фармондир», — дегани
- Ул вакил, ишқ туфайли ҳатто ўлимдан ҳам парво қилмай, Бухорога азм қилгани
- Маъшуқ ғариб ошиғидан: «Энг гўзал ва энг гавжум, неъматлар билан тўла, тўкис ва энг дилкушо шаҳар қайси бири?» — деб сўрагани
- Дўстлари уни ўлимдан қўрқитиб, ман қилмоқчи бўладилар. Вакил эса: «Ўлимдан қўрқмайман», — деб жавоб бергани
- Ошиқнинг насиҳатчи ва маломатчига: «Ҳеч қиси йўқ», — деб жавоб бергани
- Ул ошиқнинг Бухоро томон юзлангани
- Ошиқ ҳеч нарсадан тап тортмай, Бухорога киргани ва унинг дўстлари: «Тезроқ кетгин», — деб қўрқитганлари
- Ошиқнинг таҳдид қилгувчи ва танбеҳ берувчиларга берган жавоби
- Ул ошиқ, жонидан умидини узгандан сўнг, маъшуғига етишгани
- Ўлим тилаган ошиқнинг парво қилмай, одамкуш сифатли масжидда тунагани
- Меҳмоннинг ўша масжидга киргани
- Масжид аҳли ул ошиқ меҳмонни кечаси масжидда тунашидан қўрқитиб, маломат қилганлари
- Ошиқнинг маломатчиларга берган жавоби
- Жолинуснинг илму ҳунари бу дунёда иш бергани боис, унинг ишқи шу дунёга тушгани. У дунё учун ярайдиган бирор амал қилмагани боис, ўзини авомуннос билан баравар кўриши
- Масжид аҳли ул меҳмонни масжидда тунамаслигини таъкидлаб, иккинчи бор маломат қилганлари
- Шайтоннинг Қурайш қабиласига: «Аҳмаднинг жангига келинглар, мен ўз қабилам билан ёрдам бераман», — дегани ва икки лашкар тўқнашганда эса қочгани
- Маломатчиларнинг меҳмонкуш масжидида меҳмон бўлиб турган кишига яна такроран насиҳат қилганлари
- Меҳмон, уларга ўзини кичик ноғорачаси билан султон Маҳмуднинг жанг ноғораси ортилган туяни чўчитмоқчи бўлган болакай ҳақида ҳикоя қилиб жавоб бергани
- Ҳикоя
- Китоб маълумотлари