Маснавийи маънавий. 3-китоб, 17-жуз

  • Муаллиф: Рустамжон Раҳматуллоҳ
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: : 296 бет.
  • ISBN: :
  • Сотилган: : 113 та

8000 сўм

«Маснавийи маънавий» туркумининг 3-китоб, 17-жузининг электрон нашри. Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларнинг моҳияти ва келиб чиқиш сабабларини англашда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йилдаги 6674-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
  • Кечаси девор тешаётган ўғридан: «Ярим кечада нима қилмоқдасан?» — деб сўрашганда, у: «Ноғора чалмоқдаман», — деб жавоб бергани ҳақида ҳикоя
  • Мункирларнинг ой томондан қуён келгани ҳақида келтирган масалларининг жавоби
  • Ҳазм (эҳтиёткорлик)нинг маъноси ва ҳозим (эҳтиёткор) кишининг мисоли
  • Ҳирс ва ҳаводан парҳез қилмаган парранданинг иши ва унинг хатарли оқибати
  • Итлар ҳар бир қишнинг чилласида: «Ёз келса, ўзимизга ин қурамиз», — деб назр қилгани ҳақида ҳикоя
  • Қавм анбиёлар алайҳиссаломга эътирозларини устун қўйиб, такроран деганлари
  • Яна анбиёларнинг жавоблари
  • Сўфийнинг қуруқ дастурхонга ишқибозлиги ҳақида қисса
  • Достоннинг хулосаси
  • Юсуф алайҳиссаломнинг рухсорларидан Ҳақнинг ҳидини топиш фақат Яъқуб алайҳиссаломга хослиги ва акалари ундан бебаҳра эканликларининг баёни
  • Намозни канда қилмай, Ҳаққа муножот қилувчи ғулом ва унинг хожасининг ҳикояси
  • Мункирлар насиҳатни қабул қилмагани боис анбиёларнинг ноумид бўлиши
  • Тақлидий иймон ҳамда хавф ва рижонинг баёни
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ учун мастур авлиёлар мавжуддир», — деган муборак ҳадисларининг баёни
  • Анас розияллоҳу анҳу оловли тандирга дастрўмолни ташлаганлари ва унинг куймагани ҳақида ҳикоя
  • Араб карвони саҳрода сувсизлик ва ташналикдан, ўзлари ва туяларининг тиллари осилиб, ҳаётдан умидларини узиб турган бир пайтда, барча оламнинг фарёдраси Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг пайдо бўлишлари ҳақида қисса
  • Мўъжиза билан ул ғуломнинг меши сувга тўлдирилиши ва Ҳақ таолонинг изни билан ул қора юзли қулнинг оқ юзлига айлантирилиши
  • Хожа ўз ғуломини оқ юзли кўриб, уни танимай: «Сен менинг ғуломимни ўлдирдинг, унинг хуни сенга. Худо сени менинг қўлимга топширди», — деб айтгани
  • Ҳақ таоло осмонларда ва ерларда нима яратган бўлса, барчасини ҳожатманд қилиб яратгани. Шунинг учун инсон ўзини ҳожатманд қилмоғи лозим. Ҳақ таоло: «Амман южийбул музтарра...» — деган
  • Кофира аёлнинг эмизикли чақалоғи билан Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келгани ва ул чақалоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаси билан тилга киргани
  • Бир йигит Мусо алайҳиссаломдан: «Ҳайвонлар ва паррандаларнинг тилини ўргатинг», — деб қўярда-қўймай талаб қилгани
  • Ҳақ таолодан Мусо алайҳиссаломга йигитнинг илтимосини бажариб, унга баъзиларини ўргат деб ваҳий келгани
  • Ул толиб уй паррандаси ва итнинг тилини ўрганиш билан қаноатланишини билдиргани ва Мусо алайҳиссалом буни қабул қилганлари
  • Хўрознинг жавоби
  • Биринчи ҳикоя
  • Иккинчи ҳикоя
  • Хўроз хожанинг ўлими ҳақида хабар бергани
  • Ул киши хўрозидан ўз ўлими хабарини эшитиб, зудлик билан Мусо алайҳиссалом ҳузурларига югургани
  • Мусо алайҳиссалом унинг бу дунёдан иймон билан кетиши учун дуо қилганлари
  • Ҳақ таоло Мусо алайҳиссаломнинг дуоларини ижобат қилгани
  • Фарзандлари нобуд бўлаверган аёл Ҳақ даргоҳида нола қилганида: «Фарзандларингнинг ҳаммаси жаннатда тирикдир», — деган нидо келгани
  • Ҳамза розияллоҳу анҳу ҳазратларининг совутсиз жанга кирганлари
  • Ҳамза розияллоҳу анҳу ҳазратларининг халққа берган жавоблари
  • Олди-сотдида зиён кўрмасликнинг ҳийласидан қутулиш йўли
  • Китоб маълумотлари