Маснавийи маънавий. 3-китоб, 14-жуз

  • Муаллиф: Рустамжон Раҳматуллоҳ
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: : 272 бет.
  • ISBN: :
  • Сотилган: : 112 та

8000 сўм

«Маснавийи маънавий» туркумининг 3-китоб, 14-жузининг электрон нашри. Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларнинг моҳияти ва келиб чиқиш сабабларини англашда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йилдаги 6674-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
  • Чиябўрининг бўёқ хумига тушиб, бўялгани ва чиябўрилар ичида товусликни даъво қилгани
  • Лофчи киши ҳар эрталаб лаб ва мўйловларини пўстурма билан ёғлаб, кўчага чиқиб, шерикларига: “Мен фалон нарса ва пистон нарса едим”, деб лоф ургани
  • Ҳақ таоло Балъам Боъурни кўп марта имтиҳон қилди. У барчасидан муваффақиятли ўтиб, юзи ёруғ бўлди. Шунинг учун у ўзига жуда ишониб, хотиржам яшар эди. Аммо охирги имтиҳондан ўтолмай, расво бўлди
  • Бўёқлар хумига тушиб кетган чақалнинг товуслик даъвоси
  • Фиръавннинг: “Мен сизларнинг Роббингизман”, деб даъво қилгани – чақалнинг: “Мен товусман”, деб даъво қилгани кабидир
  • “Вала таърифаннаҳум фи лаҳнил-қавли” оятининг тафсири
  • Ҳорут ва Морут қиссаси. Уларнинг илоҳий имтиҳонига густохона қадам қўйгани
  • Фиръавннинг туш кўриши, Мусо алайҳиссаломнинг дунёга келиши ва Фиръавннинг тадбирлари
  • Мусо алайҳиссаломнинг туғилишини олдини олиш учун Бану Исроилни ҳийла ва макр билан майдонга чақиришлари
  • Ҳикоя
  • Фиръавн Бану Исроил эрларини ҳамл кечаси аёлларидан ажратгани учун шаҳарга хурсанд ҳолда қайтгани
  • Имроннинг Мусо алайҳиссаломнинг онаси билан жам бўлиши ва онасининг ҳомиладор бўлиши
  • Имрон ўз жуфтига: “Мени кўрмадинг”, деб насиҳат қилгани
  • Фиръавннинг ул ғала-ғовурдан қўрққани
  • Осмон узра Мусо алайҳиссаломнинг юлдузлари пайдо бўлиши ва майдонда мунажжимларнинг доду фарёди
  • Фиръавн чақалоқли аёлларни макр билан майдонга чорлагани
  • Мусо алайҳиссаломнинг дунёга келиши. Посбонлар Имроннинг уйига келишлари ва Мусо алайҳиссаломнинг онасига: “Мусони оловга ташла”, деб ваҳий келиши
  • Мусо алайҳиссаломнинг онасига: “Мусони дарёга ташла”, деб ваҳий келгани
  • Музлаб қотиб қолган аждаҳони ўлган ҳисоблаб, арқонларга боғлаб, Бағдод шаҳрига олиб келган илон овчисининг ҳикояси
  • Фиръавннинг Мусо алайҳиссаломга қилган таҳдиди
  • Фиръавннинг таҳдидига Мусо алайҳиссаломнинг жавоблари
  • Фиръавннинг Мусо алайҳиссаломга берган жавоби
  • Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавнга берган жавоблари
  • Фиръавннинг жавоби ва Мусо алайҳиссаломга ваҳий келиши
  • Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавнга: “Барча шаҳарлардан соҳирларни майдонга жам қилгунча муҳлат бер”, деб айтганлари
  • Фиръавннинг сеҳргарларни жамлаш учун барча шаҳарларга жарчи юборгани
  • Икки соҳир оталарининг қабрига бориб, унинг руҳидан Мусо алайҳиссаломнинг ҳақиқатини сўраганлари
  • Марҳум соҳирнинг фарзандларига берган жавоби
  • Қуръони каримнинг Мусо алайҳиссаломнинг асосига ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларига, ҳамда Қуръонни ўзгартиришга қасд қилганларни ул икки соҳирга ташбеҳ қилингани
  • Ҳамма шаҳарлардан жодугарларнинг жам бўлиши ва Фиръавндан ҳилъатлар олганлари, қўлларини кўксиларига қўйиб: “Бу ғалабани бизнинг номимизга ёзинг”, деб айтганлари
  • Фил қандай ва қай шаклда эканлиги ҳақида ихтилофлар
  • “Ар-ризо бил-куфри куфрун” ва “Ман лам ярза биқазои фалятлуб Роббан сивойи” каби бир-бирига зид икки муборак ҳадис орасидаги мувофиқликни топиш
  • Ҳайрат, тафаккур ва баҳсларнинг монелик қилиши ҳақидаги масала
  • Китоб маълумотлари