Маснавийи маънавий. 2-китоб, 12-жуз

  • Муаллиф: Рустамжон Раҳматуллоҳ
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2022 й.
  • Ҳажми: : 248 бет.
  • ISBN: :
  • Сотилган: : 121 та

8000 сўм

«Маснавийи маънавий» туркумининг 2-китоб, 12-жузининг электрон нашри. Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларнинг моҳияти ва келиб чиқиш сабабларини англашда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йилдаги 6674-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
  • Бир аъробийнинг қопига қум солгани ва файласуфнамо киши уни маломат қилгани ҳақидаги қисса
  • Иброҳим Адҳам қоддасаллоҳу руҳаҳунинг дарё қирғоғидаги кароматлари
  • Орифнинг ғайбни кўрувчи нур билан мунаввар бўлишининг ибтидоси
  • Бегона кишининг шайхни бадкорликда айблагани ва унга муриднинг жавоби
  • Иброҳим Адҳамнинг дарё лабидаги қиссаларининг давоми
  • Бир киши: «Мен қанчалик гуноҳ қилсам ҳам, Аллоҳ мени жазоламайди», деб даъво қилди. Унга Шуайб алайҳиссаломнинг жавоби
  • Шайхга туҳмат қилган бегона киши қиссасининг давоми
  • Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳонинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Сиз жойнамозсиз ҳар қаерда намоз ўқийсиз», деганлари
  • Сичқон туянинг нўхтасидан етаклаб, ўзича мағрурлангани
  • Кемада туҳмат қилинган дарвешнинг каромати
  • Шайхнинг олдида кўп сўзлайдиган сўфий ҳақида сўфийларнинг маломати
  • Фақирнинг шайхга узр айтгани
  • Ўзининг ростлигига гувоҳ (далил) бўлган даъвонинг (иддаонинг) баёни
  • Яҳё алайҳиссаломнинг она қорнидаги Масиҳ алайҳиссаломга сажда қилгани
  • Ушбу ҳикояга эътироз билдирганларнинг эътирозлари
  • Эътироз қилувчиларга жавоб
  • Ҳол тили билан сўзлаш ва уни фаҳмлаш
  • Ботил сўзнинг ботил қалбда мақбул бўлиши
  • Меваси абадий ҳаёт бағишловчи дарахтни қидириш
  • Бир доно шайхнинг тақлидчи толибга бу дарахтнинг сирини шарҳ қилиши
  • Тиллари бошқа-бошқа бўлган тўрт кишининг «Узум оламиз» деб талашгани
  • Ансорлар орасидаги адоват ва ихтилофнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баракотлари билан кўтарилиши
  • Ўрдак жўжаларини хонаки товуқ боққани ҳақидаги ҳикоя
  • Ҳожиларнинг саҳрода танҳо ибодат қилувчи порсо кишининг кароматига ҳайрон қолгани
  • Китоб маълумотлари