Маснавийи маънавий. 2-китоб, 8-жуз

  • Муаллиф: Рустамжон Раҳматуллоҳ
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2021 й.
  • Ҳажми: : 320 бет.
  • ISBN: :
  • Сотилган: : 3 та

8000 сўм

«Маснавийи маънавий» туркумининг 2-китоб, 8-жузининг электрон нашри. Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларнинг моҳияти ва келиб чиқиш сабабларини англашда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 7 июлдаги 3674-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.
  • Тамсилий ҳикоя (масал)
  • Подшоҳ сотиб олган икки қулини имтиҳон қилгани
  • Шоҳ қулларидан бирини кетказиб, иккинчисидан сўрагани
  • Яхши ниятли кулнинг дўстининг вафодорлиги ва содиқлиги ҳақида қасам ичгани
  • Мулозимлар (хизматкорлар)нинг хос ғуломга ҳасадлари
  • Тамсил (ҳикоя)
  • Чанқоқ кишининг девор устидан оқар сувга кесак отмоғи
  • Шаҳар ҳокими йўл устига тиканак ўсимлигини эккан кишига уни юлиб ташлашни буюргани
  • Зуннун Мисрийнинг дўстлари (муридлари) у кишини иёдат қилгани бемористонга келганлари
  • Зуннун Мисрийнинг муридлари зуннун ўзини қасддан девоналикка солган, деб уни сўроқлаб борганлари
  • Зуннун (қаддасоллоҳу руҳаҳу) ҳикоятига қайтмоқ
  • Китоб маълумотлари