Маснавийи маънавий. 2-китоб, 11-жуз
- Муаллиф: Рустамжон Раҳматуллоҳ
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2021 й.
- Ҳажми: : 256 бет.
- ISBN: :
- Сотилган: : 2 та
7000 сўм
«Маснавийи маънавий» туркумининг 2-китоб, 11-жузининг электрон нашри.
Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларнинг моҳияти ва келиб чиқиш сабабларини англашда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 7 июлдаги 3674-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.
- Иблиснинг Муовия розияллоҳу анҳуга «Тур, намоз вақти бўлди», дегани
- Иблиснинг баҳонаси ва яна Муовия розияллоҳу анҳунинг сўровлари
- Яна иблиснинг жавоби
- Муовия ҳазратларининг иблиснинг макрини изоҳлаганлари
- Иблиснинг ҳазрат Муовияга жавоби
- Муовия ҳазратларининг иблисга қаҳр қилганлари
- Муовия ҳазратларининг иблис дастидан ҳақ таолога нола қилиб, ҳақ даргоҳидан нусрат сўраганлари
- Иблис ўзининг ёлғонини исботламоқчи бўлгани
- Қозининг қазо офатлардан шикояти ва унинг ноибини жавоби
- Муовия ҳазратлари иблисни иқрор қилдирганлари
- Иблис муовия розияллоҳу анҳуга ростини айтгани
- Мухлис кишининг жамоат намозини фавт бўлганига ҳасрат ва надомат қилганининг фазилати
- Иблиснинг муовия розияллоҳу анҳуга қилган макри ҳақидаги иқрорининг туганчиси
- Уй эгаси ўғрини ушлаб олай деганда бошқа ўғрининг фарёди туфайли уни қўлдан чиқаргани
- Мунофиқларнинг қиссаси ва уларнинг Зирор масжидини қурганлари
- Мунофиқларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни Зирор масжидига олиб бориш учун қилган фириблари
- Саҳобалардан бирининг «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нима сабабдан сатторлик тариқини тутмадилар?» деган инкорий андешаси
- Йўқотган туясини сўроқлаб юрган кишининг ҳикояси
- Турли мазҳаблар ўртасида мутараддид бўлиш, яъни иккиланиш ва ундан халос бўлишнинг йўли
- Туя излагувчи кишинг ҳикоясини фойдасини шарҳи
- Кишининг ҳар нафасида зирор масжидининг фитнаси борлигининг баёнида
- Тўрт биродар ҳиндулар ўз хатоларидан бехабар ҳолда бир-бирини хатода айблаганларининг ҳикояси
- Турк ғузлари бир киши қўрқсин деб иккинчисини ўлдирмакка қасд қилганининг ҳикояси
- Анбиё ва авлиёларнинг борликларининг неъматига, ношукурлик қилган худбинлар аҳволининг баёни
- Бир бемор қариянинг табибга шикояти ва табибни унга берган жавоби
- Отасининг тобути олдида кетаётган гўдак ноласи ва Жўҳийнинг ҳикояси
- Бир гўдакнинг гавдали кишидан қўрққани ва гавдали киши гўдакка қараб «Мендан мен номардман» дегани
- Ўрмонда кетаётган отлиқдан қўрқиб, унга камондан ўқ отмоқчи бўлган кишининг ҳикояси
- Китоб маълумотлари