Марваридлар шодаси
- Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Содиқ
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2024 й.
- Ҳажми: : 125 бет.
- ISBN: :
- Сотилган: : 686 та
5000 сўм
«Марваридлар шодаси» (aёлларга хос нозик масалаларга оид қоидалар) китобининг электрон нашри.
Муҳтарама опа-сингиллар! Ушбу китоб урдунлик машҳур устоз, ҳанафий фиқҳининг забардаст олими доктор Салоҳ Абул Ҳож Ҳанафий ҳазратларининг қаламига мансуб «Акаалилул-маас фии қовааъидил-ҳайзи ван-нифаас» («Ҳайз ва нифос қоидаларига оид олмос тожлар») номли китобнинг ўзбек тилидаги таржимасидир. Бу асар «Хадичаи Кубро» ўрта махсус ислом таълим муассасасининг тажрибали, малакали ўқитувчилари томонидан таржима қилинди.
Китобда ҳайз ва нифос масаласига оид энг муҳим қоидалар баён қилиниб, сўнг уларга тегишли фатволар берилган, китоб охирида эса мавзу доирасида савол-жавоблар келтирилган. Эр-хотинлик муносабатлари, баркамол авлод тарбияси сизу биз аёлларнинг бу илмни чуқур билишимиз ва унга амал қилишимизга боғлиқ экан, мазкур рисола бу борада барчамизни икки дунё саодатига эриштирувчи манфаатли илм манбаи бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 1 майдаги 03-07/2544-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.
- Сўзбоши
- Биринчи боб
- Биринчи қисм. Ҳайз ва нифос қоидалари
- Иккинчи қисм. Соғломлик жиҳатидан қонларнинг турлари
- Учинчи қисм. Покликнинг турлари
- Тўртинчи қисм. Аёлларнинг ҳайздаги ҳолатлари
- Иккинчи боб
- Ҳайз ва нифос қоидалари
- Биринчи қисм. Ҳайз ва нифоснинг асосий қоидалари
- Иккинчи қисм. Ҳайз ва нифосга тегишли қоидалар
- Учинчи боб
- Ҳайз ва нифос ҳукмлари
- Тўртинчи боб
- Истиҳоза ва узрнинг қоидалари ҳамда унинг ҳукмлари
- Биринчи қисм. Истиҳоза ва узр соҳибига тааллуқли қоидалар
- Иккинчи қисм. Истиҳозали аёл ва соҳиби узрнинг ҳукмлари
- Ҳайз, нифос ва истиҳозага оид фатволарнинг амалий татбиқоти
- Китоб маълумотлари