Кифоятул ғулом

  • Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Содиқ
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2024 й.
  • Ҳажми: : 296 бет.
  • ISBN: :
  • Сотилган: : 203 та

10000 сўм

«Кифоятул ғулом» китобининг электрон нашри. Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсинки, ҳанафий мазҳабимизнинг машҳур уламоларидан бўлмиш Саййид Абдулғоний Нобулсий ибн Саййид Исмоил Нобулсий ҳазратларининг «Кифоятул ғулом» номли машҳур манзумаларини таржима қилиб, шарҳлаш шарафига муяссар бўлиб турибмиз. Асарнинг номидан кўриниб турганидек, бу китоб динимизнинг беш рукнини ўрганиш учун кифоя қилгудек ихчам, лўнда ва осон тарзда, ёш болаларга ёдлатиш учун назмий услубда ёзилган. Шу сабаб биз унинг ўзбекча номини «Исломнинг беш рукни» деб атадик. Ушбу манзума гўзал муқаддимадан, 151 байт ҳамда хотимадан иборат. Унда асосан Исломнинг беш рукни – калимаи шаҳодат, намоз, рўза, закот, ҳаж ибодатлари ҳамда уларга оид ҳукмлар баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 07 ноябрдаги 03-07/8232-рақамли ҳамда 13 ноябрдаги 03-07/8374-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.
  • Тақдим
  • Сўзбоши
  • Муқаддима
  • Шаҳодат тақозо қиладиган масалалар
  • Намоз ҳақидаги фасл
  • Закот бериш ҳақидаги фасл
  • Рўза ҳақидаги фасл
  • Қодир бўлган одамнинг Байтуллоҳни ҳаж қилиши ҳақидаги фасл
  • Фойдаланилган манбалар
  • Китоб маълумотлари