Ҳадис ва Ҳаёт. 5-жуз. Намоз (аудио)
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2012 й.
- Ҳажми: : 4Kb бет.
- ISBN: : 760
- Сотилган: : 3120 та
9000 сўм
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Намоз» деб номланган 5-жузи ёзилган аудиодиски. Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир. «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди. Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади. Намоз диннинг устуни ва мўминнинг меърожи эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу ибодатнинг қадр-қиммати ва фазлу баракоти ҳам баланд. Шунинг учун Ҳадис ва Ҳаёт китобининг 3 та жузи - 5, 6, 7-жузлари ушбу мавзуга бағишлангандир. Шу билан бирга, намознинг аҳкомлари кўплиги ва амаллари ўта дақиқлигини тўла англаб етмай туриб, уларни илмий асосда ўрганмай туриб, ҳаётимизга тўла татбиқ этмоғимиз қийин. Ушбу аудиокитоб намозга оид кўпгина масалалар юзасидан ҳамма учун керакли ва зарур ҳукм ва маълумотларни ўз ичига олган. Уни диққат билан тинглаб чиқсангиз, Исломнинг улуғ устуни – намоз ибодати ҳақида етарли ва мукаммал маълумот олмоғингиз мумкин. Сиз унда Исломнинг беш рукнидан иккинчи рукнни бўлган намознинг фарзлиги ва фазли ҳақида, унинг хикматлари хақида батафсил маълумот оласиз.
-
1. Муқаддима9 : 57
-
2. Намознинг фарзлиги ва унинг фазли1 : 13
-
3. Намознинг ҳикматлари68 : 47
-
4. Намозларни муҳофаза қилиш23 : 35
-
5. Ўрта намоз – аср намози9 : 10
-
6. Намознинг вақтлари36 : 14
-
7. Бир ракъати топилган намознинг ҳаммаси топилади3 : 23
-
8. Намознинг узрлари12 : 48
-
9. Нафл намоз ўқиш ман қилинган вақтлар15 : 8
-
10. Намознинг шартлари9 : 9
-
11. Поклик8 : 38
-
12. Қиблага қараш11 : 41
-
13. Сафардаги нафл намозда қибла5 : 59
-
14. Авратни бекитиш11 : 58
-
15. Аёл кишининг намоздаги либоси2 : 10
-
16. Пок кавуш ила намоз ўқиш жоиз0 : 42
-
17. Намозда калом ва амални тарк қилиш13 : 14
-
18. Азон ва иқомат15 : 33
-
19. Азон ва иқоматнинг баёни4 : 33
-
20. Азоннинг мустаҳаби12 : 4
-
21. Масжидда иккита муаззин бўлиши15 : 10
-
22. Икки азон орасидаги дуо мақбул3 : 36
-
23. Мисвок ҳақида6 : 48
-
24. Салла ҳақида4 : 38
-
25. Сутра ҳақида10 : 55
-
26. Сутрага яқинлашиш5 : 30
-
27. Намозхоннинг олдидан ўтиш6 : 16
-
28. Имомнинг сутраси ҳаммага кифоя2 : 45
-
29. Намозни кесадиган нарсалар11 : 8
-
30. Намознинг кайфияти54 : 56
-
31. Намознинг гўзал суннатлари, икки қўлни кўтариш ва такбирлар13 : 36
-
32. Намозни бошлаш дуоси9 : 10
-
33. «Аъузу биллаҳ»ни айтиш6 : 2
-
34. Фотиҳадан кейин «омийн» айтиш12 : 38
-
35. Фотиҳадан кейин зам сура қилиш6 : 33
-
36. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва аср намозларида қироат қилган суралар4 : 47
-
37. Шом ва хуфтонда қироат қилинган суралар7 : 6
-
38. Бомдод намозидаги қироат5 : 2
-
39. Бир сурани икки ракъатда қайта ўқиш жоиз1 : 28
-
40. Рукуъъ ва ундаги тасбеҳ13 : 58
-
41. Рукуъдан бош кўтариш ва ҳамд айтиш5 : 49
-
42. Сажда ва ундаги тасбеҳ11 : 9
-
43. Саждадаги дуо мустажоб4 : 59
-
44. Икки сажда орасида ўтириш ва ундаги дуо4 : 6
-
45. Истироҳат ўтириш2 : 58
-
46. Биринчи ташаддуд ва намозда ўтириш ҳолати6 : 18
-
47. Намозда хушуъ ва уни гўзал адо этиш23 : 0
-
48. Намознинг энг афзал амали1 : 30
-
49. Намозда қунут17 : 58
-
50. Саломдан олдинги дуо14 : 50
-
51. Тик туришга ва қироатга қодир бўлмаган киши6 : 9
-
52. Фарз нуқсони нафлдан тўлдирилади6 : 20
-
53. Намоздаги макруҳ ишлар9 : 3
-
54. Тупуриш, қўлини белга тираш, тошларни тўғрилаш ва қўл билан ишора қилиш8 : 29
-
55. Таом ҳозир бўлганида ва ҳожат танглигида намоз ўқиш4 : 12
-
56. Сочини йиғиштириш ва кийимни ерга судраш6 : 8
-
57. Эснаш, бармоқларни қисирлатиш ва пуфлаш8 : 0
-
58. Суннат намозлар3 : 29
-
59. Бомдоднинг суннатлари6 : 10
-
60. Таъкидланган суннатлар4 : 32
-
61. Таъкидланмаган суннатлар7 : 0
-
62. Витр ҳақида7 : 52
-
63. Витрнинг баёни5 : 21
-
64. Витрдаги қироат4 : 46
-
65. Намоздан кейинги дуо ва зикр ҳақида30 : 25
-
66. Саҳв саждасининг сабаблари38 : 5
-
67. Тиловат саждаси ҳақида25 : 31
-
68. Тиловат саждасининг ҳукми5 : 11
-
69. Шукр саждаси6 : 53
-
70. Намозда эҳтиёж юзасидан енгил амал жоиз15 : 55