Ҳадис ва Ҳаёт. 3-жуз. Ният, ихлос, илм (аудио)
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2013 й.
- Ҳажми: : 4Kb бет.
- ISBN: : 493
- Сотилган: : 3097 та
4000 сўм
8000 сўм
Азиз ва муҳтарам ўқувчиларимиз! Жанобингиз сизнинг юксак эътиборингизга ҳавола қилаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг ушбу учинчи, «Ният, ихлос ва илм китоби» аслида тасаввуф илмига оид мавзулардан ҳисобланади. Қалбга боғлиқ бу мавзуни доимо аҳли тасаввуфлар шарҳлаб келганлар. Қолаверса, бу уч нарса банданинг каттаю кичик амалларининг қабул бўлиши учун лозиму лобуд нарсалар эканлиги ҳар биримизга ойдек равшандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир», деганлар.Чиндан ҳам Исломда ҳар бир нарсага ният шартдир. Шунинг учун кўпчилик фуқаҳолар «Ҳар бир амалда ният фарз», деганлар. Ихлос билан қилинмаган ибодат мақбул эмаслиги ҳаммага маълум. Аммо ихлос нима ўзи? Ихлос қай тариқа қилинади? Ҳақийқий ихлос бошқасидан нимаси ила фарқ қилади? Қуруқ ихлоснинг ўзи фойда бериши мумкинми? Нима учун чин ихлосли кишилар камайиб кетди? Чин ихлосли бўлиш учун нималар қилиш керак? Шу ва шунга ўхшаш саволларга ушбу китобни сидқидилдан, ихлос билан ўқиб жавоб топиш мумкин. Қадрли китобхон! Агар бу китобимиздан ўзингиз учун фойдали ва тўғри нарсалар топсангиз Аллоҳдан, хато ва камчиликлар учратсангиз камина ходимингиздан, деб билгайсиз. Аллоҳ таоло ушбу камтарона меҳнатимизни Ўзининг розилиги учун холис хизмат сифатида қабул айлаб, ҳаммамиз учун фойдали қилсин! Омин!
-
1. Кириш сўзи5 : 55
-
2. Ният, ихлос ва уларнинг фазилатлари ҳақида63 : 42
-
3. Киши ниятига яраша савоб олади39 : 16
-
4. Риёдан ҳазар қилиш ҳақида41 : 22
-
5. Илм китоби6 : 10
-
6. Илм ва уламолар фазли ҳақида119 : 17
-
7. Илмни етказиш вожиблиги ва уни тарқатишнинг фазли ҳақида49 : 14
-
8. Илмни сақлаш учун ёзиб бориш ҳақида26 : 2
-
9. Илм одоблари ҳақида47 : 53
-
10. Илм Aллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши11 : 25
-
11. Илмнинг асари абадий қолажак51 : 13
-
12. Илм китобига илова2 : 46
-
13. Мадрасага қатнайдиган халқ6 : 10
-
14. Китоблар ва кутубхоналар5 : 19
-
15. Кимё илми3 : 13
-
16. Физика2 : 56
-
17. Фалакиёт5 : 52
-
18. Ҳисоб илми6 : 23