Ҳадис ва Ҳаёт. 18-жуз. Тиб ва дам
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2008 й.
- Ҳажми: : 251 бет.
- ISBN: :
- Сотилган: : 19930 та
7000 сўм
«Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 18-жузи – «Тиб ва дам» китобининг электрон нашри.
Бу китоб тиббиётга Ислом нуқтаи назаридан ёндашади ва саломатликка эришиш, уни асраш ҳамда касалликларни даволашда шариат қоидалари ва набавий тибга таянган ҳолда ёритиб беради. Мазмунан соғлиқни сақлаш ва унга эътибор беришнинг диний ҳамда илмий аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
Китобда тозалик, бадантарбия, соғлиққа зарарли нарсалардан эҳтиёт бўлиш, парҳез каби муҳим қоидалар қамраб олинган. Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларида келтирилган тиббиёт усуллари, асал ва қора седана каби шифобахш маҳсулотлар, дам солиш каби даволаш услублари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, китобда тиббиёт тарихига, мусулмон олимларининг тибдаги кашфиётлари ва илмий меросларига оид маълумотлар ҳам ўрин олган. Ушбу китоб соғлом ҳаёт тарзини диний ва илмий ёндашув билан уйғунлаштирмоқчи бўлганлар учун муҳим манба ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.
- Кириш сўзи
- Тиб ва дам китоби
- Тозаликка риоя қилиш
- Соғлиққа зарар етказувчи ва атрофни ифлос қилувчи нарсалардан қайтариш
- Бадантарбия
- Соғлиққа зарарли нарсаларнинг ҳаром қилиниши
- Исроф ва қизғанчиқликнинг ҳаром қилиниши
- Жисмни толиқтиришдан қайтариш
- Соғлиқни сақлаш мақсадида енгиллик ва рухсатлар берилганлиги
- Беморликнинг фазли ва унга сабр қилиш ҳақида муыаддима
- Хулоса
- Вабода сабр қилишнинг ажри
- Сеҳр
- Заҳар
- Бемор кўриш суннатдир
- Мусибатда айтиладиган нарса
- Биринчи фасл. Даволаниш жоизлиги ҳақида
- Парҳез – давонинг бошидир
- Иккинчи фасл. Набавий тиб ҳақида
- Асал, нарса қиздириб босиш ва ҳижома
- Қон олиш жойи ва замони
- Қора дона (седана)
- Увди ҳинди
- Оғиздан ичиладиган, бурундан томизиладиган ва ичниюргизадиган дорилар
- Ажва ва камъа
- Иситма ва кўз текканга сув
- Талбийна ва сурма
- Зайтун мойи ва сано
- Туянинг сути ва пешоби
- Жароҳатга кул босиш
- Семириш учун тарра ва ҳўл хурмо
- Ҳаром ила даволаниш жоиз эмас
- Хулоса
- Учинчи фасл. Дам солиш ҳақида
- Дам солиш калималари
- Қуръон ила дам солиш ва унга ҳақ олишнинг жоизлиги
- Фалақ сураси
- Наас сураси
- Тўртинчи фасл. Жоҳилият даъволаринирад қилиш ҳақида
- Касаллик юқиши ва шумланиш йўқ, эҳтиёт бўлиш яхши
- Яхши фол қандай яхши
- Коҳинлик, чизиқ чизиш ва тош ташлаш
- Хотима. Аллоҳ таолога таваккул афзал
- Тиб соҳасидаги ислом мўъжизаси
- Исломий тибга ўхшаш тиб борми?
- Табибларни имтиҳондан ўтказиш
- Мусулмонларнинг тиббий кашфиётлари
- Мусулмонларнинг тиббий китоблари
- Доришунослик
- Манбалар рўйхати
- Китоб маълумотлари