Ҳадис ва Ҳаёт. 12-жуз. Фароиз ва васиятлар (аудио)
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2012 й.
- Ҳажми: : 4Kb бет.
- ISBN: : 417
- Сотилган: : 1323 та
8000 сўм
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Фароиз ва васиятлар» деб номланган 12-жузи ёзилган аудиодиски. Муҳтарам китобхонлар! «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ўн иккинчи жузи зарур масалаларни ўз ичига олиб, унда турли сабабларга кўра, бизда унутилиб кетган мавзулар ҳақида сўз боради. Мерос масаласи ана ўша мавзулардан бўлиб, у ҳатто кўпгина илм аҳлларига ҳам бегона бўлиб қолган эди. Баъзи бир дарс олиб юрганлар «йўқдан кўра бор» қабилида бир оз ўрганган бўлишмаса, бошқа бировнинг иши ҳам йўқ эди. Аллоҳ таолонинг инояти ила камина бу илмни хорижда қўлдан келганича ўргандим, Ислом маъҳадида дарсга киритиб, бир муддат дарс бериш бахтига ҳам муяссар бўлдим. Шундан сўнг баъзи бир илм толиблари бу илм билан ошно бўлдилар. Халқимиз дийнимизга қайтиш жараёнида бу масалага унча кўп бўлмаса-да, қайта эътибор бера бошладилар. Қадимда фиқҳ китобларида келган фароиз бобларидан ташқари, «Фароизи Сирожия»¬га ўхшаш мерос илми ҳақида алоҳида китоблар ҳам бўлар эди. Аммо ҳозирда бу илм ҳақидаги охирги китоб қайсилигини ҳам билмай қолганмиз. Ана шу нуқтаи назардан қўлингиздаги китоб янгилик, тўғрироғи, қайта тақдим этилаётган эски илм¬нинг ўз тилимиздаги янгича талқини бўлса, ажаб эмас. Албатта, ҳар бир одам ҳам бу илмда зикр қилинган масалаларни бир ўқишда уқиб кетавермайди. Бунинг учун ўзига яраша ҳаракат ва тушунча лозим. Аммо уни ўқиган киши бирон нарса ўрганиши турган гап. Ақалли шу илм ҳақида умумий тушунча олади ва ҳар бир одам билиши зарур ҳисобланган ҳақиқатларни ўрганади. Албатта, бу масалада бир китобни ўқиб чиқиш билан киши ўзини бу илмнинг мутахассиси деб эълон қилиши жоиз эмас. Бошқа исломий илмлар қатори, бу илмни ҳам ўз устозларидан алоҳида ўрганиш ва уларнинг ижозатларини олишгина юқоридаги даъвога асос бўлиши мумкин. Китобимиздаги иккинчи муҳим мавзу васият масаласига тегишлидир. Бу масала ҳам бизда унут бўлиб кетган ҳисобланади. Одамларнинг кўпчилиги васиятнинг маъносини билишади. Аммо унинг ҳақиқатини, шаръий таърифини ва унга қандай амал қилишни билишмайди. Шунинг учун ҳам васиятга оид маълумотларни ҳам оят ва ҳадислар асосида илмий равишда ўрганиб чиқиш ҳар бир мўмин-мусулмон учун ўзига яраша аҳамиятга эгадир. «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ўн иккинчи жузи бизга мазкур маълумотларни илмий равишда ўрганиш имконини беради, иншааллоҳ. Китобдаги учинчи мавзу қул озод қилишга бағишланган. Бу масала аллақачонлар эсдан чиқиб кетган. Қолаверса, дунёда расман қулчиликнинг битирилганига анча вақт ўтди. Қулчилик яна қайта тикланиши мумкин ҳам эмас. Бу ишга энг қаттиқ равишда қарши турадиган дийн ҳам Исломдир. Чунки бизнинг дийнимизда ҳур одамни қул қилиш мутлақо мумкин эмас. Аммо қулчиликнинг тарихини ўрганиш муҳим. Айниқса, биз, мусулмонлар бу масалани алоҳида эҳтимом билан ўрганишимиз лозим. Чунки инсоният тарихида биринчи бўлиб қулчиликка қарши курашган дийн бизнинг дийнимиздир. Айнан ўша ҳақиқатни англаб етишимиз учун ҳам бу масалани чуқур ўрганишимиз лозим. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг бошқа жузлари каби, «Фароиз ва васиятлар китоби» деб номланган бу жузи ҳам сиз, азизларнинг жавобини ахтариб юрган кўп саволларингизга жавоб беради ва талай масалаларда кўмакчи бўлади, деган умиддамиз. Аллоҳ таолодан бу ожизона хизматни Ўз даргоҳида солиҳ амаллар қаторига қўшишини сўраб, дуолар қиламиз. Сиз, азизлардан эса дуоларингизда бизни ҳам унутмаслигингизни илтимос қиламиз.
-
1. Кириш сўзи7 : 12
-
2. Фароиз илмини ўрганишга ва одилона тақсимлашга қизиқтириш ҳақида31 : 4
-
3. Мерос олиш ҳаққи1 : 15
-
4. Меросхорлик даражалари3 : 53
-
5. Мероснинг арконлари. Мероснинг шартлари3 : 29
-
6. Меросни ман қилувчи нарсалар10 : 15
-
7. Меросдан тўсиладиганлар7 : 10
-
8. Фарзандларнинг мероси ҳақида47 : 30
-
9. Ота-она ва абасанинг мероси11 : 21
-
10. Бошқанинг сабабидан асаба бўлиш1 : 6
-
11. Бошқа билан бирга асаба бўлиш0 : 49
-
12. Сингиллар ва калола мероси ҳақида14 : 2
-
13. Ҳажб масаласи2 : 19
-
14. Маҳрум қилувчи ҳажбга учрамайдиган меросхўрлар0 : 36
-
15. Маҳрум қилувчи ҳажбга учрайдиган эркак меросхўрлар2 : 34
-
16. Маҳрум қилувчи ҳажбга учрайдиган аёл меросхўрлар1 : 29
-
17. Муборак биродар масаласи1 : 24
-
18. Машъум биродар масаласи1 : 3
-
19. Муштарак масала3 : 2
-
20. Эр ва ҳотиннинг мероси ҳақида8 : 12
-
21. Бобо ва момо мероси ҳақида13 : 5
-
22. Вало орқали мерос олиш ҳақида11 : 7
-
23. Аёл томонидан бўлган яқинлар мероси12 : 35
-
24. Эркак меросхўрлар19 : 43
-
25. Аёл меросхўрлар21 : 31
-
26. Набий алайҳиссаломнинг молу мулклари умматларигадир7 : 14
-
27. Ҳисоб11 : 50
-
28. Авл масаласи2 : 14
-
29. Авл бўладиган ва бўлмайдиган масалалари0 : 18
-
30. Авл бўлмайдиган масалалар2 : 54
-
31. Авл бўладиган масалалар7 : 31
-
32. Минбария масаласи1 : 9
-
33. Радд1 : 31
-
34. Радднинг қоидалари10 : 59
-
35. Васият ҳақида6 : 32
-
36. Васият учдан биргадир11 : 14
-
37. Ворисга васият қилиш йўқ6 : 57
-
38. Васий етимнинг молидан маъруф ила ейди10 : 16
-
39. Балоғатдан сўнг етимлик йўқ7 : 52
-
40. Қул озод қилиш ҳақида37 : 24
-
41. Қариндош моликлик ила озод бўлади4 : 17
-
42. Мукотаба10 : 45
-
43. Хотима15 : 19
-
44. Хулоса. Ҳуррият ҳаққи13 : 47
-
45. Ислом ва қулчилик10 : 11