Электрон ва аудио китоблар дастури
Hilol eBook замонавий электрон китоблар дастури бўлиб, унда бир қанча қулайликлар мавжуд:
электрон ва аудио китоблардан фойдаланиш жуда ҳам қулай ва осондир
Бўлимлар, мундарижалар, сўзлар бўйича излаш...
Энг асосийси китоблардан истаган ерингизда фойдаланиб билимингизни ошириб боришингиз мумкин
Hilol eBook дастури оддий ва ҳудди шу вақтда чиройли дизайнга эга
Дастурдан деярли барча тизимларда, жумладан Android, iOS, Windows, MacOS ва Linux(Ubuntu) тизимларда фойдаланиш мумкин
БатафсилСиз ушбу дастур ёрдамида "Ҳилол" нашриёт-матбаасининг китоб ва аудиомаҳсулотларидан фойдаланишингиз мумкин
Диний, илмий-маърифий асарлар, мумтоз ва жаҳон адабиёти дурдоналари ва болалар адабиёти
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари
"Ҳадис ва ҳаёт", "Кифоя", "Бахтиёр оила", "Ислом тарихи" "Ижтимоий одоблар"...
Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун, Эркин Малик
Дастурда аудио китобларни ҳам тинглаш мумкин
Чиройли интерфейс, қулай дизайн сизга китоб мутолаасидан завқ олишингизда ёрдам беради.
17 та ортиқ бепул китобларни юклаб олиб дастур билан яқиндан танишиш мумкин
Мундарижа, излаш, хат чўп, саҳифаларга ўтиш, экран ва матнларни созлаш...
Электрон ва аудио китобларни ўқиш ва тинглаш учун:
Жуда ҳам ёқди китобларни олишни иложини қилолмаётгандим
This is the greatest library app ever I've seen before In this app you can get knowledge enormous amount of book
Қуйида дастуримизни жиҳозлардаги кўринишларидан намуналар
Дастур ҳақида сўралган баъзи саволлар
«Hilol eBook» электрон ва аудио китоблар дастури бўлиб, ушбу дастур орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини юклаб олиб, ўқиш мумкин. Шунингдек, дастурдан Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун, Зиёвуддин Раҳим ва Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид каби муаллифларнинг ҳам электрон ва аудио китоблари ўрин олган.
«Hilol eBook» дастуридан дунёда энг кўп тарқалган Android, iOS, Windows, Маc ҳамда Linux (Ubuntu) операцион системаларда ишловчи жиҳозларда фойдаланишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, «Hilol eBook» дастури юқоридаги 5 та операцион системада ҳам баравар ишловчи Ўзбекистондаги биринчи дастурдир.
«Hilol eBook» дастурини жиҳозингизга ўрнатганингиздан сўнг, дастурдан телефон рақам ёки электрон почта билан рўйхатдан ўтишингиз керак. Телефон рақам билан фақат Ўзбекистон абонентлари рўйхатдан ўтишлари мумкин. Дастурдаги барча китоблар «Дўкон» бўлимидан харид қилинади. Харид қилинган китобларни «Харидларим» бўлимидан юклаш мумкин. Ушбу бўлимда 13 та бепул электрон ва аудио китоблар тақдим этилган. Юклаб олгандан кейин «Китобларим» бўлимига ўтиб уларни ўқиш мумкин. Китоблар бир марта юклаб олингач улардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкин. Аудио китоблардан фойдаланиш тартиби ҳам шундай.
Hilol ebook дастурда электрон ва аудио китобларни Click, Payme, Upay каби тўлов турлари орқали харид қилиш мумкин. Нақд пул орқали тўлашни истовчилар Paynet тўлов турларини танлашлари мумкин. Чет элдаги мижозлар эса Play Market ёки App store аккаунтлари орқали ҳам харид қилишлари мумкин. Бир неча ой олдин эса Visa тўлов тури ҳам қўшилди.
Қуйида Hilol eBook дастурининг ривожланиш тарихини кўришингиз мумкин
Дастуримиз юклаб олган сони 58000 тага етди. 5790 та Desktop; 430 та Linux; 586 та Mac; 41452 та Android; 10261 та iOS
Hilol eBook дастурини Windows, MacOS ва Ubuntu тизимлари учун ҳам чиқарилди. Эндиликда харид қилган китобларингизни Android, iOS, Windows, MacOS ва Ubuntu тизимларининг барчасида очиб ўқишингиз мумкин
Hilol eBook дастурида нафақат электрон элктрон китоблар балки энди аудио китоблардан ҳам фойдаланиш мумкин
E-Hilol Reader дастури ўрнига янги Hilol eBook дастури чиқарилди. Аввал Android сўнрра iOS жиҳозлари учун
Ўзбекистон учун hilal.ru.com саҳифаси асосида электрон китоблар саҳифаси очилди. E-hilol Reader дастури ишга тушди
hilal.ru.com электрон саҳифаси ишга туширилди. Hilal Reader дастури аввал iOS сўнгра эса Android ва Windows жиҳозлари учун чиқарилди.
Қуйидаги иловалар орқали Hilol eBook дастурини юклаб олиш мумкин